Бугун, 15 март куни Осиё чемпионлар лигасининг 3-турида "Пахтакор" ва "Тракторсози" жамоалари учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 41-дақиқасида ўнг қанотдан Акбар Исматуллаевнинг узатган пас Азим Аҳмедовга тегиб Игорь Сергеевга келиб тушди ва мезбонлар ҳужумчиси жарима майдони чизиғи устидан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.

Иккинчи бўлимда асосан "Тракторсози" ҳужум қилди. Лекин ўйинда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, "Пахтакор" ОЧЛда бу мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" ўз очколарини 4тага етказди ва шунча очко тўплаб турган "Ал-Ҳилол"га етиб олди. "Тракторсозий" ҳисобидаги очколар сони олтиталигича қолди.

Жамоаларнинг жавоб учрашуви 6 апрель куни Эронда ўтказилади.

"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Тракторсози" (Эрон) 1:0
Гол: Игорь Сергеев 41, - 1:0 (Азим Аҳмедов)
"Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Шерзодбек Каримов (28.Станислав Андреев, 82), 9.Жалолиддин Машарипов (35.Ойбек Қиличев, 55), 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 21.Камолиддин Тожиев, 29.Владимир Козак (14.Жамшид Болтабоев, 67)
"Тракторсози": 1.Муҳаммадризо Акбари, 2.Муҳаммад Иранпуриан, 3.Шожаи Халилзода, 4.Холид Шафеи (27.Алойс Нонг, 90+4), 5.Карлос Кардосо, 6.Сина Ашури, 10.Суруш Рафеи, 11.Бахтиёр Раҳмони, 24.Фарзад Хатами, 66.Меҳди Киани, 77.Саид Агхаеи (90.Меҳди Шарифи, 53) (88.Фардин Абедини, 87).
Огоҳлантиришлар: Владимир Козак 49, Ойбек Қиличев 59,