Ўзбекистон 100 млн доллардан кўпроққа мева-сабзавот ва узум экспорт қилади

Иқтисодиёт 15 Март 2016 2541

"Ўзвинсаноат-холдинг" холдинг компанияси экспортни ошириш учун ишлаб чиқилган янги чоралар ҳисобига мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини хорижга сотиш ҳажмини 100 млн доллардан кўпроққача оширади, деб маълум қилди “Sputnik Узбекистан” нашри мухбирига компаниянинг ташқи иқтисодий фаолияти ва маркетинг бошқармаси бошлиғи Адолат Вострикова.

Унинг айтишича, холдинг негизида 2015 йилнинг охирида турли вилоятларда барра мева-сабзавот ва узум маҳсулоти етиштириш билан шуғулланувчи 42 та агрофирма яратилган. Бугунда бу агрофирмалар 12 мингта фермер хўжаликлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

“Агрофирмаларнинг асосий фаолияти йўналиши узумзорларни тиклаш, реконструкция қилиш ва янгиларини яратишдан иборат. Бу бизга кўпроқ ҳосил олиш ва экспортни оширишга имкон беради. Бу йил биз 19,6 минг гектар янги узумзорга асос солдик. Бунда фермерларга кўчат сотиб олиш ҳамда махсус техника билан ёрдам берилди. Узумзорларнинг умумий майдони 99,6 минг гектаргача етказилди”, деб айтди Вострикова.

Вострикованинг айтишича, Ўзбекистон Марказий Осиё ҳудудида барра сабзавот, мева ва узумлар етиштирувчи энг йирик ишлаб чиқарувчи ва уларни қайта ишловчи ҳисобланади.

Мутахассиснинг айтишича, узумзорлар қаторлари орасидаги бўш ерларда бошқа мева ва сабзавотлар экиш режалаштирилмоқда, бу янада кўпроқ ҳосил олишга имкон беради.

Бугунги кунда фермерлар ҳосилни сақлашда муаммоларга дуч келмоқдалар. Агрофирмалар уларга бу маҳсулотларни сифатли сақлаш имконини беради. Бунинг учун агрофирмаларда музлатгич камералари ва рефрижераторлар билан жиҳозланган омборлар мавжуд. Бу нафақат маҳсулотни сифатли сақлашга, балки йил бўйи у билан бир маромда таъминлашга имкон беради.

“Ўзвинсаноат-холдинг” компанияси Ўзбекистон агросаноат мажмуаси таркибига киради ва мамлакатдаги барча спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиради. Холдинг таркибида 140 дан ортиқ корхона фаолият юритади, улардан 4 таси этил спирт ишлаб чиқаради, 95 таси бирламчи виночилик, 37 таси вино ва ликер-ароқ маҳсулотини қуйиш, 2 таси кўпикланувчи вино, 3 таси шиша идиш ишлаб чиқариш ва биттаси безаш билан шуғулланади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7845 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8877 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9667 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34682 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51554 Жамият
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 15 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
Кўпроқ янгиликлар