Песков: Россия мудофаа вазирлигининг Суриядаги базалари қолади ва ярашувга амал қилинишини кузатади

Жаҳон 15 Март 2016 345

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ҳарбий-коинот кучларининг Суриядан олиб чиқилишига қарамасдан, Сурияда авиация ва ҳарбий базалар қолдирилишини ва ярашув тартибига амал қилинишини кузатишини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Гап Россия гуруҳининг олиб чиқилиши бошланиши ҳақида кетмоқда, яъни Россия гуруҳи олиб чиқилади. Бироқ Ҳмаймимдаги авиация базаси ва Тартусдаги ҳарбий-денгиз базаси қолади. Бош қўмондонинг буйруғи билан бу объектларнинг ҳаво, қуруқлик ва денгиздан тўлиқ хавфсизлиги таъминланади. Бу объектлар ўт очишни тўхтатиш шартларига амал қилинишини кузатиш вазифасини бажаради”, деб айтди Песков.

Песков Суриядан қўшинларнинг олиб чиқишни бошлаш масаласи бошқа давлатлар етакчилари, жумладан Сурия президенти Башар Асад билан муҳокама қилинмаганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Владимир Путин Суриядан қўшинларнинг олиб чиқилишига буйруқ бергани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар