Қирғизистонда “Тинчлик миссияси-2016”га тайёргарлик бошланди

Жаҳон 15 Март 2016 422

Қирғизистонда ушбу йил мамлакат ҳудудида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) “Тинчлик миссияси-2016”га аъзо давлатлар бўлинмалари билан қўшма ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун тайёргарлик ишлари бошланди.

“Бугун (15 март, 2016) республика қуролли кучлари жанговор тайёргарлик Маркази базасида Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ҳарбий кучлари вакиллари иштрокида терроризмга қарши қўшма ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун тайёргарлик кўриш масаласида музокаралар бошланди”, - деб маълум қилди Қирғизистон қуролли кучлари Бош штаби.

Режа бўйича, Бишкекдаги штаб музокаралари 17 март куни учрашув якуний протоколи билан ниҳоясига етади.
“Тинчлик миссияси-2016” терроризмга қарши қўшма ҳарбий-штаб ўқув амалиётлари бу йил Қирғизистон ҳудудида 5 сентябрдан 13 сентябргача 20636 ҳарбий қисм базасида бўлиб ўтади.

ШҲТ таркибига Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари киради. Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Мўғулистон ва Покистон мамлакатлари бу ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар