Рафаэль Надаль ўзини допинг қабул қилишда айблаган франциялик вазирни судга беради

Спорт 15 Март 2016 387

Испаниялик теннисчи, жаҳон профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган Рафаэль Надаль ўзига нисбатан допинг қабул қилган дея айблов қўйган Франция собиқ спорт вазири Розелин Башелони судга беришини маълум қилди. Бунга собиқ вазирнинг теннисчини допинг қабул қилишда айблагани сабаб ҳисобланади. Бу ҳақда Newsweek хабар тарқатди.

"Мен 100 фоиз ҳақман. Бир неча марта менга айблов қўйилгани ҳақида эшитдим. Лекин бу сафаргиси охиргиси бўлиши керак. Шунинг учун, Башлони судга бериб, туҳмат қилишнинг оқибатини кўрсатиб қўймоқчиман. Айтишни истардимки, мен ўзимга туҳмат қилган исталган кишига қарши судлашишим мумкин", дейди Надаль.

8 март куни Башело D8 телеканалига берган интервьюсида 29 ёшли ушбу спортчининг 2012 йилда 7 ой мобайнида теннис мусобақаларида иштирок этмаганига допинг билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлганини маълум қилганди. Лекин у ўз сўзлари учун далил келтирмаган.

"Ҳаммамиз биламизки, Надалнинг жароҳати аслида допинг-текширувнинг ижобий натижа берганида. Теннисчи бир неча ой ўйнамаганига унинг допинг-тестдаги муваффақиятсизлиги сабаб бўлган. Ҳар доим ҳам эмас, лекин тез-тез", - дея таъкидлаганди Башело.

Надаль ҳозирда Американининг Индиан-Уэллс шаҳрида бўлиб ўтадиган турнирга бор эътиборини қаратган. Мусобақадан кейин у Башелони ёлғон хабар тарқатгани учун судга беришни мақсад қилиб қўйган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 54039 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65771 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161519 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 27105 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 1124 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 283 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 989 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1519 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар