Россия Суриядан асосий кучларини олиб чиқадиган бўлди

Жаҳон 15 Март 2016 481

Россия президенти Владимир Путин 15 мартдан Суриядан Россиянинг асосий кучларини олиб чиқишни бошлашга буйруқ берди.

“Мудофаа вазирлиги олдига қўйилган вазифалар умуман олганда бажарилди, деб ҳисоблайман. Шунинг учун эртадан бизнинг Суриядаги ҳарбий гуруҳимизнинг асосий қисмини олиб чиқишни бошлашга буйруқ бераман”, деб айтди Путин ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда.

“Бизнинг ҳарбийлар, аскар ва зобитлар профессионаллик, уюшқоқлик, ўз ҳудудидан узоқда ҳарбий ишни ташкил қилиш уқувини кўрсатишди”, деб айтди президент.

Путиннинг айтишича, Россия операция давомида Сурияда кам бўлса ҳам, бироқ турли куч ва воситаларнинг самарали ҳарбий гуруҳини яратишга муваффақ бўлди.

Путин қўшинларнинг олиб чиқилиши Сурия сиёсий кучларининг музокара жараёни учун яхши рағбат бўлишига умид қилмоқда.

Путиннинг айтишича, Россиянинг Тартусдаги пункти ва Хмеймим базасидаги иши аввалгидек тартибда ишини давом эттиради. Путин қолган ҳарбийларнинг бир қисми ўт очишни тўхтатиш тартибига амал қилишни назорат қилиш билан шуғулланишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва Сурия президенти Башар Асад мамлакатдан қўшинларнинг олиб чиқилиши қарорини муҳокама қилганлари ва маъқуллаганларини айтган.

Асад Россияга террорчиликка қарши кураш ва Сурия халқига кўрсатаётган гуманитар кўмаги учун миннатдорчилик билдирди.

Россия мудофаа вазирининг айтишича, Россия қўшинлари Сурияда россиялик 2 мингдан кўпроқ жангари, жумладан 17 нафар дала қўмондонини йўқ қилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар