Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Шимолий Корея яқин орада ядровий қурол ва баллистик ракетанинг янги синовларини ўтказишини эълон қилди. Бу ҳақда 15 мартда Корея марказий телеграф агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, Шимолий Корея етакчиси “тегишли бўлинмаларни тайёргарчилик кўриб, барчасини охирги деталигача текшириш буйруғини берди”. Синовлардан мақсад жанговар каллак учининг термостабиллигини ҳамда қопламанинг иссиқликбардош материали емирилишини баҳолашдан иборат бўлади. 

14 мартда The Washington Post газетаси Пхеньян водород бомбаси билан  Нью-Йоркдаги Манхэттен туманини йўқ қилиб юбориш имконияти ҳақида эълон қилганини маълум қилган. Шимолий кореялик ядрочи олим Чо Хьенг Илнинг фикрича, агар Шимолий Корея томонидан яратилган ядровий ўқ дорини қитъалараро баллистик ракетага ўрнатиб, у билан Манхэттенга зарба берилса, “унда бутун шаҳарнинг кули кўкка совурилади”.