Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълум қилишича, Россия Ҳарбий-космик кучлари Сурия ҳудудида амалга оширилган ҳарбий амалиётлар натижасида 209та нефть объектини ҳамда 3 мингга яқин нефть маҳсулотлари етказиб берувчи воситаларни йўқ қилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилган.

Бу ҳақда у Россия президенти Владимир Путин ҳамда мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда маълум қилган.

"Бизнинг авиациямиз 209та нефть қазиб олиш, қайта ишлаш ва ёқилғи олиш объектларини йўқ қилди. Шунингдек, жангариларнинг 2912та нефть маҳсулотларини ташиш ва етказиб бериш бажарилган воситаларини ишдан чиқардик", деган у.

Вазирнинг қайд этишича, бу ҳаракатлар халқаро терроризмга қарши кураш доирасида олиб борилган ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга амал қилинган.