Бутун дунёга ўз батончиклари билан машҳур Snickers эркаклар парфюмини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. У шоколад ифорга эга бўлади.

Бу хабар бренд томонидан расман тасдиқланмган. Аммо интернетда “Яқин кунларда Snickers ўзгаради”, деган шиорда реклама ролиги пайдо бўлди. Ролик давомида аёл кишининг “Snickers сенинг танангда”, деб куйлашига гувоҳ бўлиш мумкин.

Видеоролик батончик рекламасидан кўра, парфюм рекламасига кўпроқ ўхшаб кетган.

Шу ўринда маълумот учун, Snickers илк бор 90 йил муқаддам АҚШда пайдо бўлган. 1930 йилдан оммавий сотувга чиққан. Ўзбекистонга эса 90-йилларда кириб келган.