Инсонларда метаболизм жараёни секинлашмаслиги учун шифокорлар хонадан барча планшет ва мобиль телефонларни олиб ташлашни тавсия этишди.

Турли хилдаги гаджетларни ётоқхонада қувватлаш инсон танасининг ҳаддан зиёд вазн тўплашига сабаб бўлиши мумкинлиги аниқланди. Бу ҳақида Испаниянинг Гранада университети олимлари хабар беришди.

Уларнинг қайд этишича, соғлиқ билан боғлиқ муаммолар қурилмаларни қоронғу хонада қувватга қўйиш жараёнида ҳосил бўлувчи кўк нур натижасида келиб чиқаради.

Тадқиқотчилар бу каби нурланиш инсон кайфиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари, шифокорлар уйқу жараёнини таъминловчи мелатонин, гармонлар хона бутунлай қоронғу бўлгандагина яхши ҳаракатланишини таъкидлашди. Ётоқ ва дам олиш хоналарида гаджетларни қувватлаш тунги ҳордиқ ва туш кўришнинг бузилишига сабаб бўлади. Шу сабабли инсонда метаболизм жараёни секинлашмаслиги учун хонадан барча телефон ва бошқа қурилмаларни олиб қўйиш лозим.