Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг IUT маркази бизнес ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки бўлади

Ўзбекистон 15 Март 2016 984

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ўқув юртининг маҳаллий ва хорижий IT компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш учун Инновациялар ва саноат кооперациялари марказини очди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Инновациялар ва саноат кооперациялари маркази директори Санжар Саидходжаев IUTнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими билан ушбу марказ ва унинг мақсадлари тўғрисида суҳбатлашди.

— Инновациялар ва саноат кооперациялари марказини очиш фикри қандай пайдо бўлгани ҳақида сўзлаб берсангиз?

— Ахборот технологиялари соҳаси иқтисод соҳаларининг энг тез ривожланаётган тармоқларидан биридир.

Бозорда доимий равишда янгидан янги дастурлар ва технологиялар пайдо бўлмоқда. Мавжуд технологиялар ва ечимлар эса эскирмоқда.

Буларнинг ҳаммаси ўз вақтида, мутахассисларни тайёрлашда, АТ бозорининг ривожланиш тенденцияси ва динамикасини ҳисобга олувчи усуллар ва динамикасини ҳисобга олиб мунтахам янгиланиб бориши керак.

Тармоқни ривожлантириш учун юқори малакали ва профессионал кадрлар керак. Бугун компаниялар мутахассисларга жудаям талабчан. Таълимдан ташқари мутахассислар таҳлилий фикрлаш, танқидий ўйлаш ва муаммоларни ҳал қилиш, ҳамда жамоада ишлаш кўникмалари билан бирга тадбиркорлик руҳига ҳам аҳамият бермоқдалар.

Бундай кадрларни тайёрлаш учун назариядан дарс бериш етарли эмас. Талабалар ўз кўникмаларини реал АТ-лойиҳалардаги иштироклари орқали яхшилаб борадилар.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Инновациялар ва саноат кооперациялари маркази университет илмий-тадқиқот ва инновация салоҳиятини кенгайтириш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият натижаларининг тижоратлашувини таъминлаш ва талабаларни дастурий таъминотларни яратишга жалб қилиш орқали профессионал билимлари ва кўникмаларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ҳамда АТ саноати билан ҳамкорликни кенгайтириш учун ташкил этилди.

Марказ IUTда профессионал талимни янги босқичга кўтариш учун шарт-шароитлар яратади ва талабаларни янгича фикр юритиш ва керакли профессионал кўникмаларни ривожлантиришга кўмак беради. Бунда илмий-тадқиқот ва амалий фаолият етук мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
Марказ фаолиятига жалб этилган талабалар ўқиш билан бирга, ишлаш имкониятини қўлга киритадилар. Шу билан бирга улар етук мутахассис бўлиб етишишларига имконият яратилади.


— Марказ қандай йўналишлар ва қандай фаолият олиб боради?

— Тошкент шаҳридаги Инҳа университети компьютер инжиниринг ва дастурий инжиниринг йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрлайди.

Талабалар ахборот технологияларининг асоси бўлган маълумотлар базасини яратиш, ўзгартириш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш, таҳлил қилиш, бошқариш ва ундан фойдаланишни ўрганадилар.

Улар асосий дастурлаш тилларини, ҳамда компьютер ва дастрий тизимлар архитектурасини, тизим интеграциясини ҳам ўрганадилар.

Университет шу билан бирга симли ва симсиз алоқа, дастурий таъминотни ускуналарга интеграцияси каби мавзуларда ҳам назарий ва амалий ўрганиш учун курсларни таклиф қилади.

Юқорида айтиб ўтилган фикрлардан келиб чиқиб, Инновациялар ва саноат кооперациялари маркази дастурлар, мобил иловалар (Android, iOS ва Windows платформаларида), веб сайтлар яратиш ва бошқа йўналишларда ўз хизматини таклиф этади.

Марказ илмий тадқиқотлар олиб боради ва инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаради ва уларнинг натижаларини корпоратив ва истеъмол бозорларига жорий этади.

Марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бу талабаларнинг стартаплари (ташаббуслари)ни қўллаб-қувватлаш бўлади. Марказ талабаларга стартапларни яратиш ва бошқариш бўйича маслаҳатлар беради ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда стартапларни таҳлил этади. Стартаплар шу билан бирга молиявий, юридик ва техник кўмак ҳамда АТ бозори мутахассисларидан маслаҳат ва таклифлар оладилар.

Биз таълим ҳақида ҳам унутмадик. Муваффақиятга эришиш учун, стартап муаллифлари тадбиркорлик, бизнес режа, маркетинг, интеллектуал мулкни ҳимоя этиш ва бошқа йўналишлар бўйича ҳам билим ва кўникмаларга эга бўлишлари керак. Марказ соҳанинг етук мутахассисларини жалб этган ҳолда талабаларнинг замонавий бозор талабларига жавоб берувчи тадбиркорлик ва профессионал кўникмаларини ривожлантириш учун турли тадбирларни ўтказишни режалаштирган. Марказ шу билан бирга стартапларга сармоя жалб этишга кўмак беради.

Марказ фаолиятининг яна бир йўналиши талабаларни АТ лойиҳаларини амалга оширишга жалб этиш бўлади. Бу йўналишда маҳаллий ва хорижий компаниялар билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз.

— Марказ компаниялар билан қандай ҳамкорлик қилади ва талабаларни реал лойиҳаларга қандай жалб этмоқчисиз?

— Инновациялар ва саноат кооперациялари маркази маҳаллий ва хорижий компаниялар билан ҳамкорлик учун очиқ. Биз ҳамкорликнинг турли шартларини кўриб чиқишга тайёрмиз. Биз ҳар бир ҳамкорга алоҳида ёндашамиз.

Бизнинг ахборот тизимлари ва дастурлар ишлаб чиқариш, илмий тадқиқот олиб бориш, ахборот технологиялари соҳасида ахборот-таҳлилий ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш бўйича тендер ва танловларда иштирок этиш ниятимиз бор.

Ҳамкорликдаги дастурларни амалга ошириш орқали талабаларнинг кўникмаларини яхшилашга ва уларни реал шароитларда ишлашлари учун тайёрланиш имкониятларини яратамиз. Шу билан бирга, ҳамкор компаниялар ўзларига керак бўлган ва мижозларга хизмат кўрсатиш учун тайёр дастурни оладилар. Бу ҳамкорликдан барча – университет, талабалар ва корхоналар – фойда кўрадилар. Бу аутсорсинг соҳасини ривожланишига ҳам туртки бўлади.

Бундай лойиҳалар орқали компаниялар ўзлари учун мутахассис тайёрлашлари мумкин. Талабалар ўқишни битиргач бу компанияларда ишлашга тайёр бўладилар. Корхона раҳбарияти эса мутахассис ва унинг имкониятлари ҳақида маълумотга эга бўладилар.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар