1 апрелдан Тошкентда иссиқ сув таъминоти ва марказий иситиш тизимиининг янги тарифлари жорий этилади. Мазкур маълумот “Тошиссиққуввати” корхонаси томонидан тасдиқланган.

Бу ҳақда "Вечерний Ташкент" ва "Тошкент оқшоми" газеталарида эълон қилинган.

Янги тариф бўйича иссиқ сув таъминоти ҳисоблагич бўлган ҳолатда бир метр куб учун 3174,05 сўмдан 3459, 90 сўмгача оширилади (9 фоиз). Ҳисоблагич ўрнатилмаган уйларда эса бир киши учун бир ойга 12395,4 сўмдан 13511,73 сўмга ошади. Душхонаси умумий бўлган ётоқхоналарда — бир киши учун нарх 10051,42 сўмни ташкил этади (ҳозир 9220,98 сўм).

Марказий иситиш тарифи эса 1 кв метр учун 1073,06 сўмдан 1169,70 сўмга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта 2015 йилнинг 1 октябрида иссиқ сув таъминоти ва марказий иситиш тизимининг тарифлариоширилган эди.

Ўтган йилда иссиқ сув тарифлари икки марта, марказий иситиш тарифлари эса уч марта (1 май, 1 август ва 1 октябрда) қимматлашганди. Ўтган йилнинг 1 апрели билан солиштирганда иссиқ сув тарифлари 27,83 фоизга, иситиш тарифлари эса 38,48 фоизга ошган.