Украина президенти матбуот котиби Святослав Цеголко Михаил Саакашвилииннг Одесса вилояти губернатори лавозимидан озод этилгани ҳақидаги маълмотни инкор қилди. Бу ҳақда у фейсбукда маълум қилди.

“Президент Михаил Саакашвили билан Одесса вилоятини ривожлантиришнинг истиқболли лойиҳалари ҳақида телефон суҳбати ўтказди. Одесса вилояти губернаторининг истеъфога жўнатилиши ҳақидаги барча хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, деб ёзди Цеголко.

Аввалроқ Михаил Саакашвилининг маслаҳатчиси, Грузияниинг Украинадаги собиқ бош консули Теймураз Нишнианидзе Саакашвилининг истеъфога жўнатилиши ҳақидаги хабарни ёлғон деб айтганди.

14 мартда ОАВда Пётр Порошенко Саакашвилини истеъфога жўнатиш ҳақидаги фармонни имзолагани ҳақидаги хабарлар берилганди.