Венесуэлада иқтисодий вазият туфайли жорий қилинган фавқулодда ҳолат муддати 2 ойга узайтирилади

Жаҳон 15 Март 2016 416

Венесуэла президенти томонидан январь ойи ўртасида мамлакатда озиқ-овқат етишмовчилиги туфайли 60 кун муддатга эълон қилинган фавқулодда ҳолат муддати яна 60 кунга узайтириш ҳақидаги фармойиш қабул қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатган.

Президент Николас Мадуронинг бу ҳақдаги қарори ҳукумат расмий нашри бўлмиш Gaceta Oficial газетасида эълон қилинган.

Мадуро бу қарорини "Венесуэла аҳолисини иқтисодий урушдан ҳимоя қилиш" билан изоҳлаган.

Эндиликда Венесуэла Миллий ассамблеяси ушбу фармойишни 8 кун ичида муҳокама қилади.

Январь ойида қабул қилинган ҳужжатда аҳолини энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаш, хусусий ва давлат компанияларига ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш талабини қўйиш, импорт шартларини ўзгартириш, солиқ тўлашдан қочишга қарши кураш ва бошқа чоралар кўзда тутилганди.

Венесуэладаги вазият инфляция ва давлат даромадлари пасайиши фонида юз бермоқда. Бунга нефть баҳоси тушиши сабаб бўлган. Мухолифат депутатларининг айтишича, мамлакатда асосий маҳсулотлар бўйича танқислик 87 фоизга етган. Озиқ-овқат соҳасидаги национализация қилинган ва ҳозирда маҳсулот ишлаб чиқармаётган корхоналар сони 300тани ташкил этган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар