Венесуэла ҳукумати мамлакат жануби-шарқидаги Тумеремо туманидаги кондан кончиларнинг жасади топилганлигини маълум қилди. 14 март куни миллий телеканал орқали Боливия Республикаси прокурори Луис Ортега Диаснинг сўзларига кўра, гап 18 нафар ҳалок бўлган кончи устида бормоқда.

“Айни дамда гап 21 нафар одам ҳақида бораётганига ишончимиз комил, — деди Диас. — Биз Нуэво-Кальяо яқинидаги жойдан жасад қолдиқларини топдик”.

Бош прокурорнинг сўзларига қараганда, айни дамда, воқеа жойида мутахассислар гуруҳи, жумладан, суд-тиббиёт ходимлари ишламоқда. Диаснинг таъкидлашича, Тумеремода айни дамда нима бўлганлигини аниқлаш ва айбдорларни жазолаш лозим.

Айрим маълумотларга кўра, кончиларни қуролланган номаълум кишилар отиб ташлаган. Бунга кондан топилган олтинлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.