Хитойлик бизнесмен Чэнь Цзиньжун заводга бошқарувчи ҳамда 38 ёшли ўғлига турмуш ўртоқ бўлувчи аёл қидирмоқда. Бу ҳақида South China Morning Post хабар берди.

Тадбиркор ўғлининг келажаги ҳақида ҳақотирга тушмоқда. Чэнь Диян қарийб ўн йил аввал ажрашган, унинг илк турмушидан қизи бор. Мана бир неча йиллардан бери ўғил отасига бизнес ишларида кўмаклашиб келмоқда.

Бўш иш ўрнида заводга 38 ёшдан ошмаган “аёл-ҳўжайин” кераклиги кўрсатилган. У ажрашган ёки фарзандли бўлиши мумкин. Шу билан бирга, унинг билим ва кўникмаларга эга потенциаль ҳодима буўлиши талаб этилмоқда.

Бизнесменнинг сўзларига кўра, унинг ўғли – лаёқатли менежер, бироқ билим етишмаслиги билан чекланиб қолган. Чэнь Диянда компьютер ва мулоқот кўникмалари етишмайди. У ҳеч нарсада ўз ташаббусини кўрсата олмайди.

Тадбикор ўғли ва унинг бизнеси ҳақида қайғура оладиган аёлни топиш истагидалигини билдирди.

Маълум бўлишича, ушбу бўй иш ўрнига аллақачон қўплаб номзодлар мурожаат этишган. Чень Дияннинг айтишича, унинг отаси фарзандини ўйлаб шундай қарорга келган, лекин оила – жуда нозик масала бўлиб, бўлажак рафиқаси аввало унга ёкиши кераклигини қайд этган.