Украина президентининг Олий Рададаги вакили Степан Кубов мамлакат бош вазири Арсений Яценюкнинг истеъфога чиқишга тайёрлигини, бунинг учун унинг 3та шарти бажарилиши талаб этилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда УНИАН хабар тарқатган.

Кубов бу ҳақда фракция йиғилишининг Украина президенти Петро Порошенко билан учрашуви вақтида айтган.

"Бош вазир айтдики, у истеъфога кетишга тайёр, бунинг учун унинг 3та шарти бор. Биринчидан, у навбатдаги бош вазир учун номзодни кўриши керак. Иккинчидан, у янги ҳукуматнинг дастури билан танишишни истайди. Учинчидан эса, у тузилажак ҳукумат таркибини билмоқчи", дейди Кубов.

Кубовнинг қўшимча қилишича шундан кейин қизғин муҳокамалар бошланган ва ҳар бир сиёсий куч бош вазирлик учун ўз номзодини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Муҳокамалар якунида резидент парламент ва демократик фракция демократик кучлар асосида янги европапараст коалиция шакллантириши кераклигини айтган.

Бундан олдинроқ, "Блок Петра Порошенко" (БПП) фракцияси етакчиси Юрий Луценко Арсений Яценюк "оқ қоғоз олиши ва истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини ёзиши" кераклигини айтганди.