Зимбабведаги деярли 4 млн аҳоли мамлакатдаги қурғоқчиликдан азият чекмоқда

Жаҳон 15 Март 2016 377

Зимбабвенинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи ортган аҳолиси сони 4 млн нафарга етди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Агентлик маълумотига кўра, Жанубий Африкада жойлашган ушбу мамлакат сўнгги 20 йил ичида энг даҳшатли қурғоқчиликка дуч келди. Иқлимдаги ўзгаришлар ва Эль-Ниньо табиати боис ўтган ойда мамлакат ўзининг 3 млн аҳолиси учун 1,6 млрд долларлик қийматга эга озиқ-овқат маҳсулоти ёрдам олганди.

Февраль ойининг бошида Зимбабве президенти Роберт Мугабе мамлакатнинг қишлоқ жойларида қурғоқчилик ҳолатини эълон қилган эди.

Кўпроқ янгиликлар