1 апрелдан Ўзбекистон аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларга бериладиган табиий газ учун Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги тарифлар жорий қилинмоқда. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси хабар берган.

Янги прейскурантга кўра, аҳолига бериладиган табиий газнинг 1 кубометри ҳисоблагич бўлган ҳолда 208,92 сўмдан 226 сўмга (ўсиш - 8 фоиз) оширилади. Ҳисоблагич бўлмаган ҳолда овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун ишлатиладиган газнинг 10 кубометри 3908,30 сўмни ташкил қилади (жорий тариф — 3612,95 сўм). Иситиш учун фойдаланиладиган газнинг 10 кубометри 1675,55 сўмдан 1812,50 сўмга ошади.

Электр энергия тарифлари Ўзбекистонда охирги марта 2015 йилнинг 1 октябрида 7,3 фоизга оширилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув тўловлари ҳам қимматлашади.