Америкалик медиамагнат Барри Диллер ўзининг севимли жек-рассел-терьер зотидаги итини клонлаштириш учун анчагина маблағ сарфлади. Бу ҳақда Page Six нашри хабар бермоқда.

АҚШнинг InterActiveCorp интернет-компанияси директорлар кенгашининг раиси 74 ёшли Диллер ўзининг ити Шеннонга шунчалик боғланиб қолганки, у итининг бирга-бир нусхаси бўлган иккита кучук болани яратиш учун 100 минг доллар сарфлади.

Page Six’нинг таъкидлашича, Шеннон ўз эгасининг таниқлиги сабабли оддий ит бўлмаган. У билан кўплаб машҳур одамлар, жумладан Ширли Маклейн, Дайана Росс ва Жоан Коллинз таниш бўлганлар.

Миллиардер вакили итнинг Жанубий Кореядаги фирмада клонлаштирилиши ҳақидаги хабарни тасдиқлади, бироқ итнинг ўзи тириклиги борасида ҳеч нарса айтмади.

Худди шу тариқа Мини-Винни лақабли такса ити ҳам клонлаштирилганди ва 2014 йилда ўзининг клони билан учраштирилганди.

Ўшанда мутахассислар Мини-Винни эгалари қимматбаҳо жараённинг натижасидан кўнгиллари тўлмаслигини, чунки итни тарбиялашга ҳам катта нарса боғлиқлигини таъкидлашганди, буни эса аниқ айнан нусхалашгтириб бўлмайди.