АҚШ молия вазирлиги санкциялар Россия иқтисодиётига зиён етказаётганидан мамнунлигини айтди

Жаҳон 16 Март 2016 376

АҚШ молия вазири Жейк Лью Россияга қарши санкциялар ишлаётгани ва Россия иқтисодиётига зиён етказаётганини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

“Биз санкцияларни шундай режалаштирганмизки, қўшимча эффектларни минимумга келтиришни мўлжаллаганмиз ва уларни ечимлар қабул қилиш жараёнига энг яқин одамларга йўналтирганмиз. Менинг фикримча, санкциялар жуда самарали бўлмоқда”, деб айтди Лью АҚШ конгресси вакиллари палатасининг маблағ ажратиш қўмитасидаги йиғилиш вақтида.

Лью санкциялар таъсирининг аниқ кўрсаткичларини аниқлаш мураккаблигини, бироқ нефть нархининг кескин тушиши ҳисобга олинадиган бўлса, Россия иқтисодиётига кўп нарса бирданига зиён етказаётганини қўшимча қилди.

“Ҳар ҳолда мен Россия иқтисодиёти санкциялар ишламагандаги ҳолатдан анчагина ёмон ҳолатда деб ўйлайман. Бу Россия учун анча қўшимча талофатлар етказади”, деб таъкидлаб ўтди АҚШ молия вазири.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар