Арсен Венгер: «Барселона»даги сеҳргарлар бизни мудофаада яхши ўйнашга мажбур қилишади»

Спорт 16 Март 2016 419

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер ЕЧЛнинг нимчорак финали доирасида «Барселона»га қарши кечадиган учрашув арафасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Барселона» жамоасидаги сеҳргарлар биздан яхши ҳимояланишни талаб қилишади. Биринчи ўйиндаги ҳаракатларимиз ҳам ёмон бўлмаганди, лекин биз ўйин охирида балансни йўқотдик ва хатоларимиз учун тўладик.

Ҳозир биз шундай вазиятдамизки, ҳисоб-китоб билан шуғулланишнинг ўрни эмас. Биз ҳужумда ўйнашимиз ва голлар уришимиз кераклигини биламиз.

Биз тушкунлик даврини бошдан кечирдик. Энди кучли ва хотиржам бўлиб қолиш муҳим. Биз кўп марта халқаро ўйинларда сафарда ғалабалар қилганмиз, аммо ҳали Каталониядан ғалаба билан қайтмаганмиз. Футболчилар бирлашиб, ўйинда яхши ҳаракат қилиш учун тайёрланишмоқда», – дейди Венгер.

Жамоаларнинг 2 ҳафта олдин Лондонда ўтказилган учрашувида 2:0 ҳисобида каталонияликлар ғалаба қилишганди. Жавоб ўйини 17 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар