Брюсселдаги рейд вақтида бир экстремист йўқ қилинди

Жаҳон 16 Март 2016 379

Париждаги 2015 йил 13 ноябрдаги теркатларни тергов қилиш доирасида Бельгия пойтахти Брюсселнинг Форе коммунасида 15 мартда Бельгия ва Франция полицияси томонидан ўтказилган рейд оқибатида 3 нафар бельгиялик ва 1 нафар француз полицияси жароҳат олди, қуролланган экстремист йўқ қилинди. Бундай маълумотларни 15 мартда Бельгия федерал прокуратураси келтириб ўтди.

Прокуратура берган баёнотда таъкидланишича, полицияга бир неча киши ўқ узган бўлиши мумкин, бироқ қолган жиноятчилар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

“Париж терактларини тергов қилиш доирасида Форе коммунасидаги Дрис кўчасидаги квартирада 15 мартда соат 15:00 да тинтув ўтказилган. Операция давомида бир ёки бир неча киши полициячилар уй эшигини очишганларидан кейиноқ уларга ўқ узган. 4 нафар полициячи яраланган: улардан 3 нафари отишма бошланиши биланоқ, 4-полициячи кейинроқ жароҳат олган.
Калашников автомати туридаги қурол билан қуролланган гумонланувчилардан бири соат 18:15 да Дрис кўчасидаги штурм вақтида ўлдирилган. Айни вақтда унинг шахси аниқлаштирилмоқда.

Тергов давом этмоқда, айни вақтда қўшимча маълумот беришнинг имконияти йўқ”, дейилмоқда прокуратура берган баёнотда.

RTBF телеканалининг маълум қилишича, Белъгия полицияси отишма жойида тергов ишларини тугатмоқда.

“Полиция воқеа жойини кузатиш ва гувоҳлар билан ишлашни якунламоқда. Мавзедаги эвакуация қилинган аҳоли полиция ҳамроҳлигида ўз уйларига қайтмоқдалар”, деб хабар берди телеканал.

Ушбу воқеадан кейин Бельгия бош вазири Шарль Мишель мамлакат ички ишлар вазири Ян Ябон ва адлия вазири Коэн Генс билан фавқулодда йиғилиш ўтказди, сўнгра матбуот-анжумани берди.

Бош вазир бельгияликларни хотиржамликни сақлашга чақирди ва жароҳатланган полицияларга миннатдорчилик билдирди.

Бу орада отишма деталлари ҳамда асосийси – полицияга ўқ узганлар сони ва уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Derniere heure газетасининг полициядаги манбаларига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, камида икки нафар жиноятчи томлар орқали қочган бўлиши мумкин, полиция айни вақтда бу маълумотни текширмоқда.

Париждаги терактлар ташкилотчилари орасида Брюсселнинг Моленбек коммунасида доимий равишда яшаган ва аввал Сурияда жангарилар томонидан жанг қилган камида 4 нафар террорчи яшаган.

Терактни амалга оширишда кўмак берган ва ва эҳтимол уни амалга оширган гумонланувчилардан бири Салоҳ Абдусалом 13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар кечаси Брюсселга қайтган ва шундан кейин яширинишга муваффақ бўлганди. Бу кимса ҳали ҳам қидирувда қолмоқда.

Париждаги терактлардан кейин Бельгия ҳукумати мамлакатда юқори хавфсизлик чораларини киритганди. Мамлакат армияси ва полицияси бир неча аксилтеррорчилик операцияларини ўтказган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар