16 март куни Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионида Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган «Бунёдкор» ҳамда «Зоб Оҳан» клублари ўртасидаги учрашув ўтказилди.

Ўйинда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг натижа қайд этилди.

Бугунги натижадан кейин «Зоб Оҳан» ўз очколарини 5тага етказган бўлса, «Бунёдкор» иккинчи очкосини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни ОЧЛдаги 3 тур ўйинларида иштирок этган Ўзбекистоннинг 2 жамоаси «Пахтакор» ва «Локомотив» жамоалари ўз ўйинларида ғалаба қилишганди. Бугун яна бир учрашувда Қаршининг «Насаф» жамоаси сафарда Қатарнинг «Ал Жаиш» жамоасига қарши ўйнамоқда.

ОЧЛ, 3-тур
"Бунёдкор" - "Зоб Оҳан" — 0:0
"Бунёдкор": 25. Мурод Зухуров, 3. Акром Комилов, 7. Шакер Зуаги, 9. Сато Минори, 14. Баҳодир Насимов (19.Забиҳилло Ўринбоев, 59), 16. Дилшод Аҳмадалиев, 22. Рустам Ашурматов, 29. Отабек Шукуров, 30. Булят Юрица, 71. Александр Алимпиевич (10.Элдор Шомуродов, 46), 77. Виктор Карпенко (17.Достонбек Ҳамдамов, 46).
"Зоб Оҳан": 12. Муҳаммадрашид Мазаҳери, 3. Волид Исмоил, 4. Ходи Муҳаммади, 8. Қосим Ҳададифар, 9. Кавеҳ Ризои, 11. Муртазо Табризи (17.Марко Аурелио, 73), 15. Эҳсон Паҳлавон, 16. Маҳди Маҳдипур, 18. Али Ҳамам (23.Эсмаеилфар, 46), 30. Маҳди Ражабзода (77.Амиркамдар Аҳмад, 84), 33. Воҳид Муҳаммадзода.
Огоҳлантириш: Алимпиевич (22)