15 март оқшомида Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида "Манчестер Сити" Киевнинг "Динамо" жамоасини қабул қилди. "Шаҳарликлар" иккинчи ўйинни ҳам ўзлари учун қониқарли натижа билан якунлашди.

"Этиҳад Стэдиум"да бўлиб ўтган жавоб ўйинида ҳисоб очилмади. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида мезбонлар сардори Компани жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ўйинни Мангаля давом эттирди. Мезбонлар 24 дақиқада ҳам мажбурий ўзгаришни амалга оширишди, яна бир марказий ҳимоячи Николас Отаменди жароҳат туфайли ўз ўрнини Мартин Демичелесга бўшатиб берди.

Пеллегрини шогирдлари Киев бўлиб ўтган илк баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишгани боис, чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Шу тариқа, "Манчестер Сити" клуби ўз тарихида илк марта Европа чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқди.

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал, жавоб ўйини
Манчестер Сити - Динамо Киев 0:0 (0:0)
Манчестер Сити – Харт, Компани (Мангаля, 7), Клиши, Сабалета, Отаменди (Демичелис, 24), Фернандо, Фернандиньо, Туре, Навас, Сильва, Агуэро.
Динамо Киев – Шовковский, Хачериди, Антунеш, Вида, Драгович, Гармаш, Велозу, Буяльский, Ярмоленко, Гусев, Теодорчик (Гонсалес, 46).
Огоҳлантиришлар: Отаменди (18), Антунеш (21).
Биринчи ўйин – 3:1.