Эквадорда ҳарбий самолёт қулаши туфайли 22 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 16 Март 2016 414

Эквадор шарқидаги Пастаса вилоятида ҳарбий самолёт қулаб тушган ва ундаги 22 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат президенти Рафаэль Корреа ўз твиттерида хабар берган.

"Бу ҳалокатдан ҳеч ким омон қолмади. Биз 22 аскарни йўқотдик", деб ёзган президент.

У қурбонларнинг яқинларига ва мамлакат қуролли кучларига ҳамдардлик билдирган.

Кўпроқ янгиликлар