Жорий йилнинг икки ойи давомида Гаитида вабо туфайли 96 ўлим ҳолати кузатилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш ва аҳоли ишлари бўйича вазирлиги маълум қилган.

Ўтган йилнинг айнан шу даврида 69 бемор вабодан вафот этган эди. Аммо шунга қарамай, Артибонито департаментининг қишлоқ жойларида 2010 йилнинг октябрь ойига нисбатан ўлим ҳолати камайиши кузатилган. 2013 йилнинг март ойига келиб вабодан ҳалок бўлганлар сони саккиз минг кишига етган эди. Ўшанда бутун мамлакат бўйлаб 650 минг нафар киши ушбу дард билан оғриган эди.

Ҳукумат мамлакатда вабонинг тарқалишига Непалдан кириб келган “кўк зарба” вабоси сабаб бўлганини айтмоқда. Эпедимия тарқалишидан то бугунги кунга қадар БМТ унга алоқадорлигини инкор этиб келмоқда. Жорий йилнинг январь ойида эса АҚШ суди зарарларни қоплаш масаласидаги айбловни қабул қилмади.