Google компанияси АҚШнинг Калифорния штатидаги Маунтин-Вью шаҳри ҳукуматини янги кампус барпо этиш бўйича аризани кўриб чиқишга чорлади. 2 қаватли Charleston East биноси 55 минг квадрат метрга яқин майдонни ўз ичига олиши режалаштирилган. Кампус интернет-қидирув (Googleplex) компаниясининг айни дамдаги бош идорасига яқин бўлган ерда қурилади.

Google ўтган йили Маунтин-Вью ҳукуматини янги кампус яратиш режаси билан таништирган эди, бу ҳафтада эса лойиҳага бир неча ўзгартириш ва тузатишлар киритди.
Компания яшил ўсимликлардан ажралмайдигандек туюлувчи улкан шишали уйлар яратганини фотореалистик 3D-рендерларда кўриш мумкин.

Штаб-квартира одатдаги идорага нисбатан кўпроқ кемпинг учун жойни эслатиши учун шаффоф иншоотлар ўрнини чодир кўринишидаги бинолар эгаллади.

Ресторанлар, фитнес-ҳудуд, кўплаб айвончалар ва катта очиқ майдонларни кўриб, Google ходимларни ўзларининг кўп вақтларини ёпиқ муассасаларда эмас, балки очиқ табиат қўйнида ўтказишларини истаётганини сезиш мумкин