Ҳиллари Клинтон Флорида ва Огайо штатларида етакчилик қилмоқда

Жаҳон 16 Март 2016 387

АҚШ президентлигига даъвогар, демократ Ҳиллари Клинтон Флорида штатидаги сайловларда шу партиядан номзод рақиби Берни Сандерсдан ўзиб кетди.

15 март куни Американинг нуфузли оммавий ахборот воситалари, жумладан, Associated Press, CNN ва бошқа йирик телекомпаниялари шундай маълумотни эълон қилишди, деб хабар беради ТАСС.

Ушбу ОАВ сайлов участкаларидан чиқаётган фуқароларни сўров қилиш орқали шундай хулосага келадилар.

75 фоиз бюллетенлар ҳисобидан кўриндики, собиқ давлат котиби 65 фоиз овоз тўплаб Флоридада етакчилик қилмоқда, вермонтлик  сенатор эса 32 фоиз овоз тўплаган, холос.

Бу штатда Клинтон ва Сандерс съезднинг 246 делегатлари овозлари учун курашмоқдалар.

3 фоиз бюллетенлар ҳисобига кўра, Клинтон Огайо штатида ҳам 66 фоиз овоз тўплаб, ўзининг рақиби 33 фоиз овоз тўплаган Сандерс устидан ғалаба қозонди. Бу штатда улар съезднинг 182 делегати овозлари учун беллашмоқдалар.

Иллинойс штатида эса рақиблар деярли тенгма-тенг кетмоқдалар. 64 фоиз бюллетенлар хулосасига кўра, Клинтон 51,8 фоиз овоз (644 минг киши), унинг рақиби эса 47,4 фоиз (589 минг киши) тўплаганлар.  Яъни овозлар ўртасидаги фарқ 3 фоиздан кўп эмас.

Клинтон Шимолий Королина штатида ҳам рақибидан ўзиб кетган.

Миссури штатида эса Сандерс етакчилик қилмоқда.

Демократлар 15 март куни бешта штат – Иллинойс, Миссури, Огайо, Шимолий Каролина ва Флоридада праймериз ўтказдилар. Унинг якунларига кўра, миллий съезднинг 792 нафар делегати АҚШ президентлига номзодларнинг қайси бирини қўллаб-қувватлашлари ойдинлашади.

АҚШ президентлигига Демократик партиянинг расмий номзоди мақомига эришиш учун талабгорни  25-28 июль кунлари Филадельфия (Пенсильвания штати)да бўлиб ўтадиган миллий партия съездида 4764 иштирокчидан иборат 2323 делегат қўллаб-қувватлаши лозим.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар