Инстаграм Фейсбук тажрибасидан фойдаланиб хронологик лентадан воз кечади

Технология 16 Март 2016 495

Яқин вақт ичида Инстаграмнинг лентасида хабарлар уларнинг қўйилган кунига қараб эмас, балки маълум бир алгоритм орқали кўрсатилади. Бу ҳақида компаниянинг блогида ҳабар берилди.

Instagram ходимларининг сўзларига кўра, бу ўзгартириш фойдаланувчилар муҳим ёзувларни ўтказиб юбормасликлари учун қилинмоқда.

“Бу жуда ҳайратланарли, чунки статистик маълумотларимизга кўра, 70 фоиз фойдаланувчилар ўз ленталарини ўқишмайди. Инстаграмнинг катталашиб кетиши сабабли, фотосуратлар ва видеоларни кузатиш қийин бўлиб қолди. Бу сиз учун муҳимроқ бўлган маълумотларни қўрмаяпсиз дегани”, - деб хабар берди Instagram ахборот хизмати.

Ёзувларни тартибини шакллантириш учун фойдаланувчининг қизиқиши, ёзувнинг муаллифи билан боғлиқлиги ва яратилган вақти орқали алгоритм ҳисоб-китоб қилиб чиқади. Instagram маълум бир хабарларни лентадан олиб ташлашни режалаштиргани йўқ, фақатгина уларнинг тартибини ўзгартирмоқчи.

Бу ўзгариш қачон амалга оширилиши ҳақида маълумот йўқ, лекин алгоритмни кейинги ойларда секин асталик билан улашни бошлашади.

Компаниянинг хабарларида хронологик лентага қайтиш имконияти борлиги ҳақида гап бўлмагани туфайли, келажакда бунинг иложи бўлиши қийинлиги айтилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар