Массимилиано Аллегри: «Бавария» ўйинда тўпни назорат қилишга ҳаракат қилади, лекин уларнинг ҳам заиф нуқталари бор»

Спорт 16 Март 2016 388

Италиянинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 1/8 финал доирасидаги «Бавария»га қарши учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз «Бавария»га қарши ўйинда ҳисоб ўйламасдан майдонга чиқишимиз керак бўлади. Биринчи навбатда яхши футбол намойиш этишимиз керак, кейин эса нима бўлишини кўрамиз.

«Бавария» 70 фоиз вақтда тўпни ўз назорати остида ушлаб туради. Бу уларнинг устунлиги, аммо уларнинг ҳам ожиз томонилари бор. Биринчи учрашувда бу камчиликлардан унумли фойдалана олишимизни кўрсата олдик.

Дибалада мушаклари билан боғлиқ муаммоси бор. Шунинг учун уни майдонга тушириб таваккал қила олмайман. Чунки биргина таваккал билан уни мавсумнинг қолган ўйинларидан маҳрум қилиб қўйиш мумкин. Эртага майдонга тушадиган футболчилар ичида бизга ўзига хос устунлик бериши тайин. Жароҳатлар клубнинг фалокати деган гапларни эшитиб қоламан. Фалокат ҳаётда содир бўладиган бутунлай бошқа нарса. Албатта бизга ёрдам бера олмаётган футболчилар учун афсусдамиз, бироқ бизда кучли таркиб бор ва фақатгина 2-3 нафар футболчи бу ўйинда иштирок эта олмайди.

«Бавария» «Реал» ва «Барселона» каби дунёнинг энг кучли жамоалари сафига киради. Шундай экан биз майдонга чиқиб биринчи навбатда яхши ўйин кўрсатишимиз керак. Бизни ғалаба ёки 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қониқтиради», – дея таъкидлади Аллегри.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар