McLaren компанияси 570S суперкарининг пойгага мўлжалланган версиясининг фотосуратларини чоп этди. Халқаро автомобиль уюшмасининг GT4 тоифаси стандартларига мувофиқ тайёрланган купе “ишлаб чиқарилишининг якуний босқичида турибди”.

Суперкар 570S’нинг оддий йўллар учун мўлжалланган модели каби MonoCell II карбон монококки негизида қурилган. Янги суперкар қайта ишланган аэродинамик осма деталлар, жумладан ўзгача олд сплиттер ва катта орқа аксқанот олган.

Купе хавфсизлик каркаси, ёнғин ўчириш тизими ва магний қотишмасидан тайёрланган ғилдирак дисклари билан жиҳозланди.

McLaren 570S GT4 шунингдек 3,8 литрли, 8 цилиндрли твин-турбо двигатель билан жиҳозланди, у стандарт купеда 570 от кучи ва 600 Нм айлантириш лаҳзаси беради. Купе 0 дан 100 км/соат тезликка 3,2 сонияда эришади, унинг максимал тезлиги эса соатига 328 км ни ташкил қилади.

Пойга купеси нархи 159 минг 900 фунт стерлингдан (226,4 минг доллар) бошланади. Илк бундай суперкарлар 2017 йилдан мижозларга етказила бошланади.

2016 йил давомида эса британиялик автомобилсозлар суперкарни British GT британ чемпионати доирасида синовлардан ўтказадилар. Бу чемпионатнинг 9 та илк пойгаси “Брэндс-Хэтч” трассасида апрелда ўтказилади.