Германия транспорт собиқ вазири, Бавария Насроний-ижтимоий уюшмаси партияси вакили Петер Рамзауэр Германия канцлери Ангела Меркелни ўтган аср бошида чўкиб кетган “Титаник” кемасидаги пианиночи билан тенглаштирди. Бу ҳақда у Die Weltга берган интервьюсида маълум қилди.

Сиёсатчининг хаёлига бу қиёслаш Ангела Меркелнинг евроскептиклар партияси “Германия учун муқобил”нинг ҳудудий сайловлардаги муваффақияти ҳақидаги нутқини эшитгач келган. Мағлуб бўлган Насроний-демократик партияси лидери Меркель президиумда чиқиш қилар экан, рақибларининг ғолиблиги улар учун муаммо эмаслигини айтган.

“Бу менга “Титаник”даги пианиночини эслатди. Чунки у ҳам рояльда чалиш мумкин бўлгани учунгина охиригача мусиқа чалган”, фикрини изоҳлади у.

Бундан ташқари Рамзауэр Меркелнинг сайлов якунлари ҳақидаги бундай фикрлари немис халқини янада ғазаблантириши мумкин, деб ҳисоблайди.