Нигериянинг Майдагури шаҳрида жойлашган масжидлардан бирида портлаш юз бериши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Қайд этилишича, портлаш террорчи-ҳудкуш томонидан содир этилган.

Февраль ойи ўртасида Нигерия шимолидаги Борно штати маркази бўлмиш Майдагуридан 85 км масофадаги қочқинлар лагерида портлаш юз бериб, 60дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.