Россиянинг Нижегородск вилоятидаги Викса шаҳрида ёш оила сотиб олган квартирада аёл жасади топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Таъкидланишича, уй олди-сотдиси битими тузилаётганда сотувчи ҳам, харидор эса умуман квартирадаги хоналардан биридаги шкафда аёл жасади беркитилганини билишмаган.

ОАВ маълумотларига кўра, квартира аёлга тегишли бўлган, бироқ унда унинг укаси яшаган.
Кечалардан бирида квартирада унинг дўстлари йиғилган. Улфатчилик вақтида меҳмонлар орасида жанжал чиққан, унинг ҳал қилиниши оқибатида эса аёл ўлдирилган бўлиши мумкин, деб аниқлик киритмоқда нашр.

Аёлнинг жасадини уйнинг аввалги эгаси уй калитини янги эгаларига топширишдан олдин тозалаётганда топиб олди. Жасад шолчага ўралиб, шкафга беркитилган бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг “Қотиллик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. 7 мартда қотилликда гумон қилинаётганга нисбатан уни ҳибсга олиш чораси қабул қилинди.