ОАВ: Адель турмушга чиққан

Маданият 16 Март 2016 870

Британиялик хонанда Адель ўзининг узоқ йиллик таниши Саймон Конеки билан турмуш қурган. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатган.

Хонанданинг чап қўлида 2та узук пайдо бўлгани мухбирларнинг шундай шубҳаларини келтириб чиқарган. Газетада ёзилишича, бу узук унаштирув белгиси сифатида тақилган.

Бундан олдинроқ, Адель турмуш қуришга эҳтиёж сезмаётганини айтиб ўтганди.

"Эҳтимол у фикрини ўзгартиргандир", деб ёзилади газета хабарида.

Тахмин қилинишича, Конеки Рождество кунида Аделнинг қўлини сўраган. Манбада айтилишича, Адель жаҳон бўйлаб уюштираётган гастроли вақтидаги концертлардан бирида саҳна ортида ўз танишларига йигити билан турмуш қуриши ҳақида айтган.

Унинг матбуот котиби бу ҳақида изоҳ беришдан бош тортган.

Адель Лори Блю Эткинс – ҳозирги замон қўшиқчиларининг энг омадлиларидан бири ҳисобланади. Унинг «19» деб номланган илк пластинкаси (2008) унга иккита «Грэмми» мукофотини келтирган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27940 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14848 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55949 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 398 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 416 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1820 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 454 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 486 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 661 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар