Ўзбекистон ва Япония қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришади

Ўзбекистон 16 Март 2016 1069

16 март куни Ўзбекистон ва Япония икки томон ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида келишиб олдилар.

Япон делегацияси таркибида Япония қишлоқ хўжалиги, балиқ хўжалиги ва ўрмончилик вазирлиги, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO), Япония қишлоқ хўжалиги тадқиқот Маркази ҳамда бошқа ўхшаш соҳа вакиллари иштирок этдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати расман маълум қилди, деб хабар беради Sputnik.

“Мутахассислар малакасини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиймат занжирини такомиллаштириш, саноатни модернизациялаш ҳамда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари каби йўналишлар ўрганиб чиқилди”, дейилади хабарда.

Мажлис 2015 йил октябрь ойида Япония бош вазири Синдзо Абэнинг Тошкентга расмий ташрифи чоғида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро меморандумга мувофиқ ташкил этилди.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Япония республикамизнинг энг йирик сармоядорларидан биридир. Устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун Япония киритган сармоянинг умумий ҳажми 2,3 миллиард доллардан ортиқ.

Кўпроқ янгиликлар