«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти 2016 йил 1 апрелидан электр энергиясининг нархлари ошишини маълум қилди.

«Ўзбекэнерго»нинг изоҳлашича, электр энергия тарифларининг қимматлашиши ёқилғи-энергия бойликлари таннархи ошиши билан боғлиқ.

Янги тарифларга кўра, 1 киловатт/соат электр энергия нархи 167,40 сўмдан 182 сўмга чиққан.

Электр плиталар билан жиҳозланган турар-жой аҳолиси учун эса электр энергия нархи 83,7 сўмдан 91 сўмгача қимматлашган (9 фоиз).

Бундан олдинроқ, электр энергияси ва бошқа манбалар нархининг ошиши муносабати билан «Сувсоз» давлат унитар корхонаси Тошкентда 1 апрелдан совуқ сув таъминоти тарифи ошиши ҳақида хабар қилганди.

Эслатиб ўтамиз, электр энергия тарифлари Ўзбекистонда охирги марта 2015 йилнинг 1 октябрида оширилган эди.