Голландиянинг ПСВ жамоаси мухлислари «Атлетико» жамоасига қарши ЕЧЛ доирасидаги учрашув арафасида Мадриддаги қашшоқлар устидан тангалар сочиб, хурсандчилик қилишди.

Бу ҳолат тасвирланган видеода бир гуруҳ голландияликларнинг шаҳардаги кафеда ўтирган ҳолда атрофдаги қашшоқларга қарата тангалар улоқтириб, ҳайқиришаётганини кўриш мумкин.

Шунингдек, видеода кўринишидан испан бўлган бир киши уларнинг ҳаракатидан норози бўлиб, уларни тўхтатишга урингани ва уларга қарата бу иш тўғри эмаслигини айтаётганини кўриш мумкин.