Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Россия президенти Владимир Путиннинг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувида кадрга тушиб қолган нурлантиргичга эътиборни қаратдилар. Путиннинг ишчи хонасида нурлантиргич турган фотосурат Кремль сайтида чоп этилган

Mail.Ru’нинг Hi-Tech портали экспертларининг айтишича, суратда тасвирланган қурилма “Дезар-7” нурлантиргичи бўлиб, у Россиянинг “Кронт” компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Ишлаб чиқарувчи сайтида нурлантиргич ҳавони одамлар борида зарарсизлантириш учун мўлжаллангани кўрсатилган. Унинг нархи 13100 рубль туради.

Бундай турдаги нурлантиргичлар грипп, нафас йўлларининг ўткир касалликлари, сил, дифтерия ва бошқа кўплаб хавфли инфекцияларнинг олдини олиш учун ишлатилади. Қурилма бактерияга қарши самарали ултьрабинафша нурлар билан ҳаво ва юзалардаги турли вируслар, бактериялар, моғорлар, замбуруғлар, споралар ва бошқа юқумли микроорганизмларни ўлдиради.