Путиннинг ишчи хонасида нурлантиргич ўрнатилгани ҳақидаги хабардан кейин унинг савдоси ўсиб кетди

Жаҳон 16 Март 2016 412

“Медприборы” заводи расмий вакили ва менежери Вера Грезнева “360 Подмосковье” телеканалига “Дезар-7” моделидаги нурлантиргичнинг савдоси ўсганини айтди. Бу нурлантиргич Россия президенти Владимир Путиннинг ишчи хонасида Суриядан қўшинларни олиб чиқишга бағишланган мажлисда олинган лавҳага тушгандан кейин содир бўлди.

Грезневанинг айтишича, компанияда дастлаб савдонинг ўсишига нима сабаб бўлганини англашмаган.

“Кеча “Дезар-7”га 4-5 та буюртма берилган бўлса, бугун унга 20 та буюртма берилди. Биз кеча интернетда бу видеони кўрган бўлсакда, эрталаб дастлаб бу ҳолатни тушунмадик”, деб айтмоқда Грезнева.

Бундай қурилма 13 минг рубль туради, у ҳавони зарарсизлантиради ва уни ультрабинафша нурларидан фойдаланувчи кварцлаш ускунасидан фарқли ўлароқ, одамлар бўлганда ҳам ишлатса бўлади. Бундай ускуналар сил, грипп, нафас йўллари касалликлари ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш учун қўлланади.

Мутахассиснинг айтишича, аввал мижозлар бундай нурлантиргични уйда ишлатиш учун кам ишлатишган. “Бу қурилмалар шундоқ ҳам оммабоп, бироқ уйда ишлатиш учун “Дезар-7”га кам буюртма беришарди. Кечаги видеодан кейин айнан уни сотиб олишни бошлашди. Уйда ишлатиш учун одатда “Дезар-4”дан кўпроқ сотиб олинарди”, деб қўшимча қилди Грезнева.

Владимир Путиннинг Сергей Лавров ва Сергей Шойгу билан учрашуви 14 мартда Кремлда бўлиб ўтганди. Йиғилиш вақтида олинган суратлардан бирида дазмол тахтасига ўхшаш бўлган нурлантиргични яққол кўриш мумкин бўлган.

Путиннинг ишчи хонасида бактерияларга қарши нурлантиргич аниқланди

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар