15-16 март кунлари давомида Россия Сурия ҳудудидаги самолётларининг ярмини олиб кетди. Бу маълумот Рейтер нашри томонидан таҳлилчиларга асосланган ҳолда тарқатилган.

Қайд этилишича, бу таҳлил телеканаллардаги трансляцияларга асосланган ҳолда ўтказилган.

Хабарда айтилишича, Россия Мудофаа вазирлигининг Суриядаги ҳаво амалиётлари Латақия вилоятида жойлаштирилган Хмеймим авиабазасидаги 34та ҳарбий самолёт орқали ўтказилган.

Айни вақтда Су-24, Су-25, Су-30 ва Су-34 русумли 15та самолёт Россияга (Воронеж) қайтиб келган.