Россияда биринчи иглу-меҳмонхона ўз ишини бошлади

Жамият 16 Март 2016 409

Икки ҳафталик тайёргарликлардан сўнг бугун – 16 март куни Россияда илк иглу-меҳмонхона “Горная территория” 50 нафар меҳмонни қабул қилди.

Иглу-меҳмонхонаси Петропавлоск-Камчатскийдан 70 километр узоқликда, Паратунка анҳори водийсида, Вилючинский вулқони этагида жойлашган. Меҳмонлар учун уйлар фақат қордан қурилган ва Камчатканинг шимолий туб аҳолиси миллий услубида безатилган.

Этник иглу-меҳмонхона раҳбари Виталий Лазонинг сўзларига кўра, лойиҳа муаллифлари келгусида Камчатканинг яна бир неча жойида шундай қорли-меҳмонхоналар очишни режалаштиришган, деб хабар беради РИА Новости.

Масалан, 2017 йилда “Начики” санаториясида ушбу технология асосида қорли Қор Бобо турар-жойи қурилиши мумкин.

Қорли уйчалар ички диаметри 3 дан 6 метргача бўлган икки кичик ва битта катта эскимоссча кулбалардан иборат. Минус 30 даражагача совуққа чидамли дам олиш ва ухлаш учун шароитлар яратилган. Кулбаларнинг ички ҳарорати ташқарида қандай совуқ бўлишидан қатъий назар плюс уч даража иссиқдан пастламайди.

Бундай ҳордиқ ҳаваскор-экстремалларга мўлжалланган.

Иглу-меҳмонхонанинг барча хоналари аллақачон бир неча ҳафтагача банд этилган.
Қорли уйчалар май ўрталаригача хизмат кўрсатади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар