Россияда Ravon Nexia R3 автомобиллари сотувга чиқарилиши кейинроққа қолдирилди

Технология 16 Март 2016 1321

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи Ravon Nexia R3 автомобиллари Россияда сотувга чиқарилиши белгиланган муддатдан кечиқмоқда. Аввал белгиланган апрель ўрнига “ҳамёнбоп” машина Россияда ёз ўртасига яқин сотувга чиқарилади.

“Нексия” ўрнига келувчи Т-250 автомобилининг серияли ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш лойиҳаси амалга оширилиши якунланмоқда. Т-250 автомобиллари серияли ишлаб чиқарилиши ва экспорти 2016 йил 2-чораги охирига белгиланган”, деб “Ўзавтосаноат” АК расмий хабарини келтирди “Колеса.ru” нашри.

Auto.vesti.ru сайти маълумотларига кўра, “Ravon Nexia R3” автомобили Россияда тахминан 2016 йил июлдан бошлаб сотувга чиқарилиши керак.

Янги “Nexia R3” анчагина ихчам бўлиб, 4330 мм узунликка, 1690 мм энга ва 1505 мм баландликка эга. Юкхона сиғими 220 литрни ташкил қилади. Машина 1,5 литрли, 4 цилиндрли, 107 от кучига эга, Евро-5 стандартларига мос келувчи двигатель билан жиҳозланади. Машина, шунингдек, 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан таклиф қилинади.

Янги машинанинг нархи 2015 йил кузида эълон қилинганди. Машинанинг базавий версияси “Ravon Nexia R3 Comfort” (бир дона хавфсизлик ёстиғи, барқарорлаштириш тизими, магнитола ва руль гидрокучайтиргичи мавжуд) 379 минг рубль, ўртача “Optimum” версияси (кондиционер, олд электр ойнакўтаргичлар, электр ойналар, марказий қулф мавжуд) 439 минг рубль, “Elegance” версияси (иккинчи хавфсизлик ёстиғи, орқа электр ойнакўтаргичлар,, енгил қотишмали ғилдирак дисклари мавжуд) механик узатмалар қутисига эга варианти 489 минг рубль ва автомат узатмалар қутисига эга варианти 529 минг рублга баҳоланганди. Савдолар бошланишига яқин нархлар бироз ўзгартирилиши мумкин.

Ravon Nexia R3 седани номи ўзгартирилган биринчи авлоддаги Chevrolet Aveo модели ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар