Россиянинг АҚШ давлат облигацияларига киритмалар ҳажми 100 млрд долларга яқинлашди

Иқтисодиёт 16 Март 2016 638

Февраль ойи натижаларига кўра, Россия АҚШ давлат облигациялари (US Treasuries, UST)га сармоя ҳажмини яна оширди. Бир ой ичида киритмалар ҳажми 4,8 миллиард долларга кўпайиб, жами 96,9 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Ушбу маълумотлар Американинг молия вазирлиги сайтида эълон қилинди.

Лекин Россия ҳамон сармоядорлар рўйхатининг 15 поғонасида турибди.

Энг йирик сармоядор – Хитой февраль ойида 1,246 триллион доллар киритмалари ҳажмини 1,237,9 триллионга камайтирди.

Иккинчи ўриндаги сармоядор Япония эса АҚШ давлат облигацияларига киритмалари ҳажмини 1,122 триллион доллардан 1,123 триллионга кўпайтирди.

АҚШ давлат облигацияларига киритмалар ҳажми бўйича учинчи ўринда турувчи Кариб давлатлари блоги эса ўз 351,6 миллиард долларлик улушини 350,5 миллиардга камайтирди.

Жаҳон мамлакатлари US Treasuriesнинг жами 6,183 триллион долларига эгалик қиладилар. Бир ой давомида эса бу рақамлар 35 миллиард долларга ўсди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар