Руминияда жамоат жойларида чекишга тақиқлов киритилмоқда

Жаҳон 16 Март 2016 392

Руминия ҳукумати жамоат жойларида чекишни тақиқлаш тўғрисидаги қонуннинг кучга киришига тайёрланишни бошлади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, қонун 17 мартга ўтар кечаси кучга киради.

Хабарда айтилишича, ҳукумат аъзолари ўз идораларидан кулдонларни йиғиштиришни бошлашган.

Чекишга тақиқловни киритиш ҳақидаги қарор 2015 йил 30 октябрда Бухарестдаги тунги клубда юз берган ёнғиндан кейин қабул қилинган. Ёнғин 64 кишининг ўлимига олиб келган. Ёнғиндан кейин мамлакатда оммавий норозиликлар бошланган ва бунинг оқибатида мамлакатнинг собиқ бош вазири Виктор Понта истеъфога кетишга мажбур бўлганди.

Руминия бош вазири Дачиан Чолоснинг айтишича, ҳукумат янги қонунни тушунтирувчи онлайн-эслатма тайёрлаган.

Кўпроқ янгиликлар