Суриядан Россия қўшинларининг олиб чиқилиши Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр томонидан “ижобий қадам” дея баҳоланди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Ал-Жубайр бу қадам Башар Асадни ён босишга мажбур қилишига умид билдирди.

“Биз бу ҳолат “Женева-1” декларациясига асосланган сиёсий жараённи тезлаштиришга ҳамда Асад тузумини сиёсий ўтиш жараёнини якунлаш учун зарур бўлган ён босишга мажбур қилишига умид қиламиз”, деб айтди ал-Жубайр.

Аввалроқ ал-Жубайр Сурия президенти Башар Асад ўз лавозимидан иложи борича тезроқ кетиши кераклигини айтганди.