Стивен Спилберг «Индиана Жонс»нинг бешинчи қисмини суратга олади

Маданият 16 Март 2016 597

Режиссёр Стивен Спилберг Ҳаррисон Форд иштирокида Индиана Жонс саргузаштлари ҳақидаги бешинчи фильмни суратга олади. Бу ҳақда Disney компаниясидаги манбасига асосланиб, The Hollywood Reporter хабар тарқатган.

Фильмнинг аввалги қисми Paramount студияси томонидан ишланганди. Бешинчи қисмни суратга олиш ишлари билан эса Disney шуғулланади.

«Индиана Жонс — кинематография тарихидаги буюк қаҳрамонлардан биридир», — дейди Disney раҳбари Алан Хорн.

Янги картина қандай номда бўлиши айтилмаган. Бу фильм 2019 йилнинг 19 июлида прокатга чиқиши режалаштирилган. Қайд этиш керакки, бу вақтга бориб фильмни ижро этувчи актёр Ҳаррисон Форд 77 ёшга чиққан бўлади.

Бундан олдинроқ, Спилберг Britannia мукофотини топшириш маросими вақтида «Индиана Жонс — 5» фильмидан умидлари ҳақида гапириб ўтганди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар