15 мартда АҚШ президенти лавозимига номзод, Техас штатидан сенатор Тед Круз АҚШ қуролли кучларини мустаҳкамлаш ва “дунёда энг қудратли” қилишга ваъда берди. У Хьюстонда тарафдорлари билан учрашувда “Обама маъмурияти даврида АҚШ ўз дўстлари ва иттифоқчиларини тарк этганини” таъкидлади. “Мен нейтрал бўламан ва Америка Исроил билан елкама-елка туради”, деб ваъда берди Круз.

Круз агар АҚШ президенти этиб сайланса, “президентлигининг биринчи куниёқ Эроннинг ядровий дастури бўйича битимни бурда-бурда қилиб ташлашга” ваъда берди.

Круз, шунингдек, АҚШда янги ишчи ўринлари яратишга эришишига ваъда берди. “Бундай катта ҳақ тўланадиган ишчи ўринлар Рональд Рейган маъмурияти вақтида яратилган, улар мамлакат иқтисодиётига миллиард долларлар келишини таъминлаган, бу эса собиқ иттифоқни банкротликка олиб келишга ва совуқ урушни ютишга имкон берди. Биз қуролли кучларимизни дунёда энг қудратли бўлиши учун қайта тиклаймиз”, деб айтди Круз.

Круз президентлик пойгасидан чиқиб кетган номзод Марко Рубионинг тарафдорлари уни қўллаб-қувватлашларига умид қилишини айтди.

Круз у ва Дональд Трампдан бошқа ҳеч қайси номзод республикачилар номидан АҚШ президенти лавозимига номзод бўлишга “ҳеч қандай математик имкониятга” эга эмаслигини таъкидлаб ўтди.

Республикачилар 15 мартда Иллинойс, Миссури, Огайо, Шимолий Каролина ва Флорида штатларида праймериз ўтказишди. Унинг натижаларга кўра, АҚШ президенти лавозимига республикачи номзодлардан қайси бирини Огайода ёзда бўлиб ўтадиган республикачилар қурултойида 367 нафар делегат қўллаб-қувватлаши аниқ бўлади.