1 апрель кунидан Тошкент шаҳри аҳолиси учун сув таъминоти хизмати янги тарифлар бўйича ҳисобланади. Бу ҳақда «Сувсоз» давлат унитар корхонаси хабар берди.

Маълум бўлишича, бу электр энергияси ва бошқа манбалар нархининг ошиши билан боғлиқдир.

«Сувсоз» давлат унитар корхонаси хабарига кўра, кейинги ой бошидан марказлашган иссиқ сув таъминоти тизимига эга хонадонлар учун янги тариф ҳисоблагич бўйича 1 кубометр учун 390 сўм (ҳозир 370 сўм, ўсиш — 5,4 фоиз), ҳисоблагичсиз киши бошига – 4767,81 сўм (ҳозир 4516,88 сўм, +5,5 фоиз) этиб белгиланди.

Барча қулайликлар билан таъминланган хусусий уйларда эса канализация хизматини қўшганда ҳар бир кубометр учун 280 сўмни (ҳозир 265 сўм, +5,7%), канализациясиз 170 сўмни (ҳозир 160 сўм, +6,3) ҳамда ҳисоблагич бўлмаган тақдирда киши бошига 4318,71 сўмни ташкил қилади.

Тошкент шаҳридаги бюджет ташкилотлар учун 1 кубометрга 170 сўм (20 фоизли ҚҚС билан 204 сўм) канализация хизмати билан бирга ҳар бир кубометр учун 110 сўмни, (20 фоизли ҚҚС билан 132 сўм) этиб белгиланди.

Бундан аввалроқ, 1 апрелдан Тошкентда иссиқ сув таъминоти ва марказий иситиш тизимиининг янги тарифлари жорий этилгани хабар қилинганди.

Тошкент аҳолиси учун иссиқ ва совуқ сув учун тарифлар охирги марта 2015 йилнинг октябрида оширилганди.